Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова қуйидагича жавоб берди:
Бугун барча мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, хусусан 1-синфга қабул жараёни ҳам давом этмоқда. Мактаблар ҳам карантинга ёпилмаган.
Шу боис агар иш берувчингиз, яъни мактаб раҳбарияти билан масофадан ишлаш бўйича келишувга кела олсангиз ишингизни масофадан ташкил қилишингиз мумкин. Агар фаолиятингиз мактабга бориб ишлашни талаб қилса, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин бўлади.






