my5

Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилмайдиган бўлди

ЖАМИЯТ 05.08.2020, 17:53
491
Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилмайдиган бўлди

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди. Суд мажлиси бугун, 5 август санасида бўлиб ўтди.

Судда томонларнинг фикр-мулоҳазалари тўлиқ тингланди. “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига қарашли ер майдонига эгалик қилиш бўйича киритган даъво аризасини қайтариб олди. Шунга кўра, Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилишига йўл қўйилмасликка эришилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° переменная облачность
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37