1

БААдаги бозорда жуда катта ёнғин юз берди (видео)

ДУНЁ 05.08.2020, 22:15
БААдаги бозорда жуда катта ёнғин юз берди (видео)

Бугун, 5 август куни Бирлашган Араб Амирликлари таркибидаги Ажман амирлигида мева ва сабзавот бозорида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда “Khaleej Times” хабар берди, дея ёзмоқда Қалампир нашри.

Ёнғин янги саноат зонасида чиққани айтилмоқда. Бир қанча ўт ўчириш машинаси ҳодиса жойига етиб борган.

Шунингдек, ёнғиннинг дастлабки ўчоғи эрон бозорида бўлиши ҳам мумкин. Бозор мева ва сабзавот бозорига ҳамда саноат зонасига яқин жойлашган.

Ажман фуқаро муҳофазаси хизмати автомобилларни бошқа йўллардан юришга чақирган.

“Ажман ўт ўчирувчилари ҳодиса жойини ўраб олишган ва сув ҳам кўпикдан фойдаланиб, алангани ўчиришга ҳаракат қиляпти”, дейилади хабарда.

Бозорга яқин шифохона эвакуация қилинган. Ҳозирча жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1