1

Навоийлик аёлни “Одноклассники” орқали қўрқитиб, таҳдид қилаётган кимсани топиш бўйича суриштирув бошланди

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 07:52
Навоийлик аёлни “Одноклассники” орқали қўрқитиб, таҳдид қилаётган кимсани топиш бўйича суриштирув бошланди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Тухтагул Турдиеванинг прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти юзасидан қилган видеомурожаати тарқалди.  

Унда ушбу фуқаро томонидан Навоий вилояти прокуратураси ва ички ишлар органларига ариза топшира олмаётгани, ҳеч ким ундан аризасини кўриб чиқишлик учун қабул қилмаётгани баён этилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари томонидан ўрганиш, текширув ишлари бошлангани маълум қилинди.

Аниқланишича, “Одноклассники” ижтимоий тармоғида номаълум шахс фуқаро Тухтагул Турдиевага мурожаат қилиб, унинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қадр-қимматини поймол қилган.  

Бундан ташқари, унга телефон қилиб, “СМС”лар ёзиб, қўрқитиб, унинг психологик тинчлигини бузган.  

Ўз ҳаёти ва соғлиги учун ҳавотир олган Турдиева 2020 йил 22 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар!  

Айни дамда Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда карантин чоралари жорий этилган. Қолаверса, бундай шароитда рақамли бошқарув ва рақамли муносабат тизимлари ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Яъни содда қилиб айтганда ўша мурожаатни ҳам йўллаш, уни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилмоқда. Шундай экан фуқароларимиздан замон талабидан келиб чиқиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ишга туширилган электрон тизимлар имкониятларидан кенг фойдаланиш маъқулроқ эканлигини яна бир карра эслатиб ўтмоқчимиз", 

- дейилади муносабатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1