Тошкентда яна 2 киши коронавирус қурбони бўлди. Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони ортиб кетмоқда

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 10:07
Тошкентда яна 2 киши коронавирус қурбони бўлди. Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони ортиб кетмоқда

ССВ 2020 йил 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди. Унга кўра, яна 276 одамда вирус аниқланган. 

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 113 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1