1

Коронавирусга чалинган бемор: "Шифокорларнинг қўлини ўпаман, мени ҳаётимга қайтаришди" (видео)

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 23:38
Коронавирусга чалинган бемор: "Шифокорларнинг қўлини ўпаман, мени ҳаётимга қайтаришди" (видео)

Effect.uz ахборот агентлиги Тошкент вирусология илмий текшириш институти клиникасидан махсус репортаж тайёрлади. 

Маълум бўлишича, бу клиникадан 15 мартдан бошлаб, 2 мингга яқин бемор тузалиб чиққан. 40 га яқин бемор афсуски вафот этган, ҳозирда 200 нафарга яқин беморлар даволанмоқда. 20 га яқин беморнинг аҳволи ўта оғир, жадаллаштириш бўлимида эса 100 дан ортиқ беморлар тузалиб, ҳаётга қайтиш учун курашмоқда. 

Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова бизга ҳамроҳлик қилиб, 70-80 нафар бемор ҳақида тўлиқ маълумот берди. Беморларнинг ўзлари ҳам чиқиш қилиб, бу ерда яратилган шароитлар ва ўз аҳволлари ҳақида маълумот беришди.

“Очиғи, бу репортажни тайёрлашдан мақсад шу эдики: орамизда айрим кимсалар Ўзбекистонда умуман жаҳонда бу вирус йўқ дея хулоса қилишади, афсуски вирус бор ва мавжуд. Уни қачон, қандай юқиши кимга юқиши ҳақида ҳеч қандай хулосалар йўқ. Бу касаллик олдида баъзи вақтда тиббиёт ожиз ва бунга қарши курашишда бирлашиш шарт!”, дейилади хабарда. 

 Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланган илк бемор қайд этилганди. 6 август ҳолатига кўра мамлакатда вирусдан зарарланиш ҳолатлари 28069 тага етган, беморларнинг 18783 нафари соғайган ва 171 нафари вафот этган. Ҳозирда 9113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1