АсосийJamiyat

Тошкентда яна икки одам коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди, мингга яқин бемор оғир аҳволда

'Тошкентда яна икки одам коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди, мингга яқин бемор оғир аҳволда'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 7 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 274 одамда коронавирус аниқланди. 

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

    Бошқа янгиликлар