АсосийJamiyat

Чилонзор туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди

'Чилонзор туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, дея хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Унда аниқланишича, “К.Х.” МФЙ раиси Н.Р. туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори А.Р. билан олдиндан тил бириктириб, марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 26 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузган.

Мазкур иш орқали "шериклар" жами 36,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Н.Р. ва марказ инспектори А.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар