1

Кириш имтиҳонлари кунига 2 марта, 12-14 кун давомида бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 11:01
Кириш имтиҳонлари кунига 2 марта, 12-14 кун давомида бўлиб ўтади

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020-2021-ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда тест синовларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилди.

Тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Тест синовлари кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилиб, тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкинлиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари имтиҳонларнинг санасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология хизматининг эпидемиологик вазият борасидаги хулосасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, аҳоли саломатлигига хавфсизлигини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

Тест синовларини шаффоф ҳолда ўтказиш учун, ёшларни ортиқча сарсон қилмаслик мақсадида Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан зарур чоралар кўрилиши белгиланди, дейилади ДТМ хабарида. 

Мавзуга доир:

Олий таълимда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади

Энди талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этилади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1