1

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Сирдарё вилояти ЙПХ ходимларига интизомий жазо эълон қилинди

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 11:54
Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Сирдарё вилояти ЙПХ ходимларига интизомий жазо эълон қилинди

Жорий йилнинг 21 июнь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган "Уз ГАИ. Полный беспредел 1 часть (к чему приводит простая проверка документов)”. “Уз ГАИ. Полный беспредел 2 часть (к чему приводит простая проверка документов)" сарлавҳали видео лавҳа  эълон қилинган  ва ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат юзасиан текширув бошланганини маълум қилган эди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО ходимлари У.Зариповга “Лавозим маошининг 20 фоиз миқдорида жарима”, С.Шариповга “Лавозим маошининг 10 фоиз миқдорида жарима” ва И.Ёқубовга “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1