АсосийJamiyat

Германия Ўзбекистонга қўшимча 2 миллион евро ажратди

'Германия Ўзбекистонга қўшимча 2 миллион евро ажратди'ning rasmi

Германия ҳукумати Ўзбекистонга коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида қўшимча 2 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.

«Кўмак турлари ва чора-тадбирлари икки давлат ўртасида муҳокама қилинмоқда», — дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта муқаддам ҳам Германия Ўзбекистонга кислород баллонлари, тиббий ниқоблар, аравачалар ва комбинезонлардан иборат инсонварварлик ёрдами жўнатган эди.

    Бошқа янгиликлар