1

Бекободда маҳалла раиси муҳтож бўлмаган 26 нафар фуқарога 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинлагани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 11:51
Бекободда маҳалла раиси муҳтож бўлмаган 26 нафар фуқарога 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинлагани маълум бўлди

Бекобод туманида кам таъминланган оилалар учун тўланадиган 69,9 млн сўм маблағларнинг ноқонуний сарфланишининг олди олинди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А” МФЙ раиси Х.Ғ. томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинланиб, шундан 31,6 млн сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўз вақтида олиб борилган ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1