1

Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 11:55
Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ИИБ Пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида “Маҳкумларни электрон назорат қилиш механизми” электрон Дастури йўлга қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. 

Дастур жойлардаги пробация хизмати ходимларининг маҳкумлар билан кунлик олиб бораётган ишлари ва амалга оширилаётган тадбирларни электрон назорат қилиш имконини бермоқда.

Дастур ишга турилганидан ҳозирга қадар 40 дан ортиқ маҳкумлар ишга жойлаштирилиб, чегирма пулларини давлат бюджетига йўналтирилиши таъминланди. Жазо ўташдан мунтазам бўйин товлаб келаётган 18 нафарини жазо тури оғирроғига алмаштириш борасида суд қарорлар қабул қилинган.

Шу билан бирга жазони суд томонидан белгиланган талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган 26 нафар маҳкумлар эса муддатидан аввал шартли равишда жазодан озод қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1