1

Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган ватандошларимизни "чув тушириб", ўзимизникилардан иборат 15-20 кишилик гуруҳ ишлаётгани хабар қилинди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 13:13
Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган ватандошларимизни "чув тушириб", ўзимизникилардан иборат 15-20 кишилик гуруҳ ишлаётгани хабар қилинди

Аввал хабар берилганидек, 6 август куни Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан,  Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди. 

Ўзбекистонга қайтиш истагидаги ватандошларимизга сохта билетлар сотиш ва уларга ёлғон маълумотлар бериш ҳолати юзага келган. Бу ҳақда "Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди:

"Кеча ижтимоий тармоқлардаги ватандошларнинг мурожаатидан кейин Оренбург ва Самарага Ўзбекистондан поезд кетди.

Чипта нархи 9,3 минг рубл, лекин кассадан ташқарида, сохтаси аралаш 25-35 минг рублдан сотилган. Ёлғон маълумотлар, рекламалар билан йўқ поездга ватандошларни тўплаётган, шовқинли мурожаатларни ташкил қилиб ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган ва чипта сотишдан даромад кўраётган саҳна ортидаги «ўзимизникилар»дан иборат 15-20 кишилик гуруҳ ишлаётгани ҳақида маълумот олдик. Маълумотлар тегишли идораларга чора кўриш учун юборилади.

Шахсий манфаат учун Ватаннию ватандошни сотаётган, «халқпарвар»ликдан тижорат қилаётганларга шерик бўлиб қолманг. Бугунги оғир кунларда кимдир билет, кимдир дори, кимдир ерга қўшиб иймону виждонини сотиб юбораяпди. Бундай даромадни боласига едирганнинг ҳисоби Яратгандан, лекин кўпгина ватандошларимиз лоқайдлик ва эътиборсизлик билан шундай ноинсофларнинг тегирмонига сув тўкаяпди. Бутун дунёда пандемия эълон қилинган. Чегаралар ёпилган. Бу Ўзбекистоннинг чеклови эмас! Битта поезд ёки самолётни чегарадан ўтказиш учун чегарадош давлатларга минг таваллою, миллионлаб валюта сарфланаяпди.

Ҳуқуқларимизни бақириб гапириб, мажбуриятларга келганда “кўмакка муҳтож", "қийналган”ни ёқиб олмайлик. Давлат - 34 миллион БИЗ дегани. Бугунги нотўғри харажатлар болаларимизнинг ҳамёнига қарз бўлиб тушишини унутмайлик. Қийин кунларда тадбирли бўлайлик, зеро ноқулай шароитга ҳисоб-китобсиз, тадбирсиз одамлар тушади ва ишонинг бунга кимдир айбдор бўлмайди.

Лоқайдлик, кўзбўямачилик ва исроф ўзбек халқи бошидаги энг оғир мусибатдир. Биз ўзгармасак Ўзбекистон ўзгармайди!",

 - дея ёзиб қолдирган партия раҳбари. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1