1

Андижонда мансабдорлар жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини талон-торож қилишди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 14:40
Андижонда мансабдорлар жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини талон-торож қилишди

Андижон вилоятида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилинди, дея "darakchi.uz"га хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Андижон вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан ҳақиқатда ишламаган ходимларга ойлик маоши тўлаш ҳамда асоссиз мукофот пуллари ва қўшимча устамалар тўлаб берилиши натижасида 
239,1 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1