Профессор Санжар Жалалов коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 16:38
Профессор Санжар Жалалов коронавирусдан вафот этди

4 август куни яна бир ёрқин шахс ва ўз юртининг ҳақиқий фуқароси иқтисод фанлари доктори, профессор Санджар Чингизович Джалалов орамиздан кетди. У Ўзбекистонда ўзининг бошқа ғоялари қаторида соғлиқни сақлаш технологиясини баҳолаш (ССТБ) тизимини жорий этишга уринди, Лекин коронавирус уни аямади. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси маълум қилди ва Палата жамоаси прфессорни ёз этди

"Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг ҳар хил мамлакатларида маълум ютуқларга эришган юртдошларимизни юртга қайтиб, ватанга кўмак беришга, яъни ҳар хил соҳаларга ютуқларнинг энг яхши, самарали ва маъқулини олиб киришга  чорлаганида у Ўзбекистонга айнан мана шу мақсадда 2018 йилда қайтиб келганди. 

Санджар Джалалов ўзининг Канадада эришган бой тажрибаси ва ютуғи меваси бўлган айнан мана шундай технологияни, яъни ССТБ тизимини таклиф этганди. Бу тизим қайси дори воситалари энг зарури ва уларнинг ҳақиқий нархини баҳолаш имконини беради. Санджар Джалалов Канадада соғлиқни сақлаш технологиясини баҳолаш(ССТБ)ва уларнинг THETA Collaborative (Торонто, Канада) бюджетига таъсири бўйича консультант сифатида танилган эди. 

2018 йилда иқтисод фанлари доктори Санджар Джалалов Buyuk Kelajak кенгаши таркибига аъзо бўлади. Айнан у 2018 йил 2 августда ташкил топган Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг биринчи  меҳмони бўлган. 10 августга келиб эса Онтарио ва Торонто онкологик қўмиталари фармо иқтисод тадқиқот гуруҳи катта таҳлилчиси Санджар Чингизович Миллий палатада «Канада Соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш: Ўзбекистон учун дарслар» мавзусида тақдимот ўтказганди. 

Тошкент Фармацевтика институти ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетига лектор сифатида таклиф этилган профессор Джалалов ўз юртида бўлажак мутахассисларни тайёрлашга эътибор қаратганди. Бугун эса унинг саъй-ҳаракати билан Вестминстер Университетида жамоат соғлиқни сақлаш факультети очиляпти. 

Иқтисод фанлари доктори Джалалов ватанига қайтгач, ҳар бир кунини Ўзбекистонда илғор технологияларни ва халқаро стартапларни, жумладан соғлиқни сақлаш технологиясини баҳолаш(ССТБ)тизимини жорий этиш муҳимлигини, тизимли кўздан кечиришни, мета-таҳлил, ҳамда дорилар рўйхати ва тиббиёт ускуналарини белгилашдаги таҳлилни ўтказиш зарурлигини исботлади. Бунда у сарфланадиган давлат маблағларини қанчалик оптималлаштиришни асослаб берди. 

У ўз ватанида Канада Соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик тажрибасини жорий этишга уринди. У у ерда қандли диабет, сут бези раки, юрак жарроҳлиги, Альцгеймер касаллиги каби бир қатор касалликларни  иқтисодий жиҳатдан баҳолаб берганди. Ундан ташқари иқтисод фанлари доктори Джалалов нафақат соғлиқни сақлаш иқтисоди соҳасидаги, балки қишлоқ хўжалиги, институционал ривожланиш каби бошқа бир қатор халқаро лойиҳаларда ҳам менеджер сифатида иштирок этган. 

Дори воситаларини давлат бюджети маблағи эвазига харид қилишдан аввал уларни танлаш жараёнига исботлаш базасини жорий этиш ҳақидаги Джалаловнинг ташаббуси Миллий палата томонидан қўллаб-қувватланган. Бугун пандемия даврида ССТБ тизимини жорий этиш натижалари у ёки бу дори воситаларни танлаш ва харид қилишда клиник-иқтисодий ҳисоб-китобнинг муҳим механизми бўлиши мумкин. 

Иқтисод фанлари доктори ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш тизими иқтисодий ва клиник самарадорлигининг барча аспектларини ҳисобга олмай туриб, сермаҳсул тизим бўла олмаслигини тасдиқлаган.

У расмий тақдимотларда, оммавий ахборот воситаларида, хусусан, spot.uz да   ўзининг ғоя ва далилларини кўплаб марталаб акс эттирган. У нима ҳақда сўзлаётганини яхши билган ва соғлиқни сақлашнинг самарали тизимини шакллантиришда Ўзбекистоннинг энг яхши халқаро тажрибага муносиб эканлигига ишонган. 

Афсус, у ўзининг ишини якунига етказа олмади, меҳнатининг натижаларини кўриш унга насиб этмади. Пандемия Санджар Чингизовичнинг катта ишини тўхтатиб қўйди. Биз шунга ишонч билдирамизки, бу вақтинча тўхтаган, ахир унинг саъй-ҳаракатлари, тажрибаси, профессионаллиги ва энг яхши инсоний фазилатлари айнан ҳар қанақанги касалликнинг инсоннинг ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва касалликларга қарши тура олиш имкониятларига дуч кела туриб, имкон қадар кам ҳаётга зомин бўлишига қаратилган эди. 

Санджар Чингизович Джалаловнинг ёрқин хотираси Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси лойиҳаларида ўз ўрнини топадиган унинг ишлари давомида сақланиб қолади. Ўз ватанини чиндан севувчи инсон томонидан ватандошларининг саломатлиги йўлида бошланган ҳар бир иш охиригача давом эттирилиши ва мамлакат тараққиётига хизмат қилиши керак, дейилади таъзия хабарида. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1