1

Коронавирусга чалинган тошкентлик 2 нафар бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 17:42
Коронавирусга чалинган тошкентлик 2 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот беришича, 2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Хабарга кўра, уларнинг бири Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл), иккинчиси Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эрак).

Вазирлик шу вақтга қадар коронавирус қурбонларининг қандай ҳамроҳ касалликлари бўлгани ва қандай ташхислангани ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиб келаётганди. 4 августдан буён вафот этган беморлар бўйича бундай қўшимча маълумот берилмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар юртимизда коронавирус яна 193 кишида аниқланди, соғайганлар 21 мингдан ошди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1