1

Бу йил ОТМларнинг 1-босқич талабалари қачондан ўқишга чиқади? Контракт миқдори ошадими?

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 18:40
Бу йил ОТМларнинг 1-босқич талабалари қачондан ўқишга чиқади? Контракт миқдори ошадими?

Бугун, 8 август куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда. 

Брифингда вазир Иномжон Мажидов бу йил ОТМларнинг 1-босқич талабалари қачондан ўқишни бошлайди, деган саволга жавоб берди.

"Биринчи курслар учун ўқиш 1 октябрдан бошланиши режалаштириляпти. Иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайдилар", деди вазир. 

Шунингдек, брифингда янги ўқув йилидан тўлов контракт суммаси ошиш ёки ошмаслигига ҳам ойдинлик киритилди. Маълум қилинишича,  бу йилги тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўлмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1