1

Ўзбекистонликларга Россияда 4200дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 20:17
Ўзбекистонликларга Россияда 4200дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди. 

Коронавирус пандемияси шароитида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда завод қурилишида ишлаш учун 4200 дан ортиқ бўш иш ўрнига фуқаролар қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишлаши мумкин:

- арматура ишларига;

- бетон қуйиш ишларига;

- электргаз пайвандлаш ишларига;

- электр монтаж ишларига;

- монтажчи-уста ишларига;

- дурадгорлик ишларига;

- қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш ишларига;

- қувурларни монтаж қилиш ишларига;

- бўёқчилик ишларига;

- ёрдамчи ишчилар.

Ойлик маош: 40-60 минг рубль.  

Иш вақти: ҳафтасига 5 кун 8 соатдан.

Синов муддати: 3 ой

Ишга ушбу йўналишлар бўйича 2-3 йиллик тажрибага эга, Ўзбекистондан чиқиш ва Россияга кириш учун тақиқ қўйилмаган 24 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркаклар таклиф этилади.

Ишчиларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсатномани расмийлаштириш, яшаш харажатлари иш берувчи компания томонидан қоплаб берилади.

Ишчилар тиббий ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталанади. Агар коронавирусга чалинса, қурилиш объектида ташкил этилган COVID-19га ихтисослашган госпиталда иш берувчи томонидан даволаниши таъминланади.

Ишлаш учун рўйхатдан ўтиш, мурожаат учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки агентликнинг ҳудудий филиаллари телефон рақамларига боғланиш сўралади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1