АсосийJamiyat

Сариосиё тумани ХТБ ҳисобчиси 4 йилдан бери ўқитувчиларнинг "ойлиги"ни олиб келгани аниқланди

'Сариосиё тумани ХТБ ҳисобчиси 4 йилдан бери ўқитувчиларнинг "ойлиги"ни олиб келгани аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати "Даракчи"га хабар қилди.

ХТБ ҳисобчиси тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э.лар ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номларига банк пластик картасини расмийлаштириб олиб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб келган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар