1

ИИБ ходимлари Тошкентда кўчада қолган аёл ва унинг боласига ёрдам кўрсатди

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 21:56
ИИБ ходимлари Тошкентда кўчада қолган аёл ва унинг боласига ёрдам кўрсатди

Тошкент шаҳар ИИББга оғир шароитда бошпанасиз қолган аёл ёрдам сўраб мурожаат қилди. Пойтахт ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар мурожаатни эътиборсиз қолдиришмади...

Хабар берилишича, бухоролик 30 ёшли Салима (исм ўзгартирилган) ота-онаси ҳаётдан кўз юмгач, моддий қийинчиликка дуч келган. 2017 йили у пойтахтга ишлаш мақсадида келган. Дугонаси билан Чилонзор туманидаги хонадонда ижарада турган ва кафеда ҳамда қандолат ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб юрган. Кейинчалик бир йигит билан танишиб, у билан бирга яшай бошлаган. Яқинда қиз фарзандли бўлган. Боланинг отаси эса унга моддий ёрдам беришдан ва гўдакнинг тарбияси билан шуғулланишдан бош тортган. Шу тариқа аёл фарзанди билан кўчада қолган.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар Салиманинг ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБга тегишли ҳужжатларни йўналтиришди.

Салима ва унинг боласи эса Чилонзор туманидаги дугонасининг уйига вақтинчалик жойлаштирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1