1

Ипотека кредитлари, шифокорлар маошига 100 фоиз устама, транспорт... Сўхликларга бир қатор имтиёзлар берилади

ЖАМИЯТ 08.08.2020, 23:01
Ипотека кредитлари, шифокорлар маошига 100 фоиз устама, транспорт... Сўхликларга бир қатор имтиёзлар берилади

Шавкат Мирзиёев «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади.

Жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади;
  • Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади;
  • Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги 2 йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори  100 фоиз ўрнатилади;
  • Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлайди;
  • Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этади;
  • Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади;
  • Сўх туманидаги иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисми Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1