Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Янгиқўрғон” туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида йирик қонунбузарлик ҳолатини фош этишди, дея хабар беради ДБҚ ахборот хизмати.
Хабарга кўра, фуқаро М.К. бошқарувидаги “ТТЗ-28” русумли трактор тиркамасига ортилган сомон ўрамлари ости синчиклаб текширилганда, умумий қиймати 2,7 миллиард сўмни ташкил этувчи, 4 турдаги, 9229 дона сифати кафолатланмаган дори-дармон воситалари ҳамда 1010 метр матолар уддабуронлик билан яширилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






