АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда автобусни эшикларини очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси йўловчилар хавфсизлиги талабларини бузгани ҳақида мурожаат тарқалган.

'Тошкентда автобусни эшикларини очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди'ning rasmi

Тошкентда автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқарган ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилди. Унга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси йўловчилар хавфсизлиги талабларини бузгани ҳақида мурожаат тарқалган. Мазкур ҳолат масъуллар томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида 4 октябрь куни О.Э. исмли ҳайдовчи техник жиҳатдан соз автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқаргани аниқланган. Шунингдек, у лавозим йўриқномаси талабларини ҳам бузган.

Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий чора кўрилган. 5 октябрдаги 88-сонли буйруққа асосан, унга ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима солинган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, автобуслардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳамда ҳайдовчиларнинг хизмат вазифаларини масъулият билан бажаришини назорат қилиш доимий равишда олиб борилишини билдирди.

Шунингдек, 12-автобус саройи раҳбарияти йўловчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Корхона бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида назорат чораларини кучайтирганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда автобусни эшикларини очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди - Darakchi.uz