АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда 10 яшар қизни зўрлаганликда гумонланган эркак ўлик ҳолда топилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

'Жиззахда 10 яшар қизни зўрлаганликда гумонланган эркак ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

Жиззах вилоятида 10 яшар қизни икки ой давомида жинсий зўравонликка дучор қилганликда гумонланган эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни 2016 йилда туғилган қизалоқнинг онаси аризаси асосида Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

3 октябрь куни суд ажримига асосан гумонланувчи Р.А.га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.

Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида 4 октябрь куни Р.А.нинг жасади ўзи яшаган хонадонда арқонга осилган ҳолда топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Жиззахда 10 яшар қизни зўрлаганликда гумонланган эркак ўлик ҳолда топилди - Darakchi.uz