1

Бир кунда салкам 700 кишида касаллик аниқланди, 5 бемор қурбон бўлди -- ССВ статистикаси

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 00:18
Бир кунда салкам 700 кишида касаллик аниқланди, 5 бемор қурбон бўлди -- ССВ статистикаси

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йилнинг 8 август кунига доир касалланиш, соғайиш ва вафот этиш бўйича статистик маълумотларни маълум қилди.

Унга кўра, мамлакатимизда 693 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида жами 936 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 414 нафар бемордан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1