АсосийJamiyat

Самарқандлик йигит қиз болага SMS юборгани учун уриб ўлдирилди

'Самарқандлик йигит қиз болага SMS юборгани учун уриб ўлдирилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Халқобод” М.Ф.Йда яшовчи 27 ёшли Н.Б исмли йигит ҳамқишлоғи бўлган 18 ёшли М.Д. исмли қизга SMS хабар жўнатади.

 Бундан хабар топган қизнинг 34 ёшли акаси  4 август куни соат 14:00 да йигитдан нега синглисини тинчлигини бузаётганлигини сўраб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. Жанжал давомида мушти билан Н.Б., ни бош соҳасига уриб тан жароҳати етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, Н.Б. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 104-моддаси  3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар