АсосийJamiyat

Бир гуруҳ фарғоналик ўсмирлар маст ҳолда “Lacetti”ни олиб қочишди ва ҳалокатга учрашди

'Бир гуруҳ фарғоналик ўсмирлар маст ҳолда “Lacetti”ни олиб қочишди ва ҳалокатга учрашди'ning rasmi

Фарғонада 3 август кунидан 4 августга ўтар кечаси 23 ёшли А.О. вояга етмаган танишлари 17 ёшли А.Т., 17 ёшли Д.Х. ва 15 ёшли Б.С., лар билан биргаликда Бешариқ туманида жойлашган хонадонда спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Д.Х. ва Б.С., кўчага чиқиб кетишган, А.Т. эса хонадон эгаси А.О., ни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, “Lacetti” русумли автомашинасини қўриқлов пульти орқали очиб, Б.С. ва Д.Х., ларни автомашинага чиқариб,  олиб қочиб кетган.

Сўнг, А.Т. спиртли ичимлик таъсирида ушбу автомашинада Бешариқ тумани, Яккатут қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонида бўлган дарахтга урилиб тўхтаган.

Натижада А.Т., Б.С. ва Д.Х., лар ҳодиса жойида енгил тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар