my5
28

Коронавирусдан тузалганлар кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқса бўладими?

САЛОМАТЛИК 09.08.2020, 12:57
1076
Коронавирусдан тузалганлар кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқса бўладими?

Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингада иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

-- Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.  

️Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37