Тошкентда хитойлик 24 ёшли аёлни тунаб кетишди

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 13:11
Тошкентда хитойлик 24 ёшли аёлни тунаб кетишди

Тошкент шаҳрида  2020 йилнинг 3 август куни соат 22:40 да, Яккасарой тумани Бобур кўчасида Хитой Халқ республикаси фуқароси 24 ёшли Д.Я. исмли аёл “Lacetti”  автомашинасида тўхтаб турган вақтида номаълум шахслар унинг автомашинасига ўтириб олади.

Уни ҳар хил сўзлар билан чалғитиб, автомашинасидаги сумкаси, уни ичидаги фуқаролик паспорти,  ҳайдовчилик гувоҳномаси, 5.000 АҚШ доллари, 2.000.000 сўм пуллари, қўл соати ва Хитой банкларига тегишли банк карталарини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки терговга киришилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли М.С. ва 25 ёшли М.А., лар содир этганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 3.400 АҚШ доллари ўрнатилган тартибда олинган.

М.С. ва М.А., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1