Хориждан келаётган фуқаролар ўзлари билан қанча миқдорда дори воситалари олиб кириши мумкинлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 13:24
Хориждан  келаётган фуқаролар ўзлари билан қанча миқдорда дори воситалари олиб кириши мумкинлиги маълум қилинди

Хориждан чартер рейслар орқали кириб келаётган фуқаролар ўзлари билан шахсий фойдаланиши учун қанча миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириши мумкин?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингада иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров  қуйидагича жавоб берди:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ:

️Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:

  •  турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
  • 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

 

️Бунда бир ўрамда:

 

🔹қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

 

🔹эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;

 

🔹гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;

 

🔹инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

 

🔹инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

 

🔹ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

 

 Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1