АсосийJamiyat

Коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётганлар қайси бепул дори-дармонлар билан таъминланади?

'Коронавирусга чалиниб, уйида даволанаётганлар қайси бепул дори-дармонлар билан таъминланади?'ning rasmi

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингада иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров қуйидагича жавоб берди:

➖ Республика махсус комиссияси қарори билан уйида даволанаётган коронавирус беморларини поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари орқали бепул дори-дармонлар билан таъминлаш белгиланди.

Уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар:

  •  «Гидроксихлорохин», «Азитромицин» — антибактериал восита ҳисобланади, фақат шифокор кўрсатмаси билан қўлланилади,

 

  •  «Парацетамол» — ҳарорат кўтарилганда қабул қилиш учун,

 

  •  «Аскорбин кислотаси» (Витамин С) — иммун тизимини яхшилаш учун

 

 Шунингдек, қутичада 10 дона тиббий ниқоб ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар