1

Эҳтиёж кўп бўлган дориларни «қора бозор»да пуллаётганларга қандай жавобгарлик бор?

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 13:55
Эҳтиёж кўп бўлган дориларни «қора бозор»да пуллаётганларга қандай  жавобгарлик бор?

Aйрим «тадбиркорлар» аҳоли томонидан эҳтиёж кўп бўлган дори воситаларини дорихонада эмас, балки «қора бозор»да пуллаётганларини эшитяпмиз. Дориларни дорихонадан ташқарида сотганлик учун жавобгарлик борми? 

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингада иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров қуйидагича жавоб берди:

-Жиноят кодексига мувофиқ, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарликни содир этишдаги қуроллар ва ашёлар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда: ҳозирда 11 115 000 сўмдан — 22 300 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

 Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1