Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 14:07
Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади

ФВВ ахборот хизмати хабар беришича, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази тармоғида 50 та станция фаолият кўрсатади, уларнинг 40 тасини сейсмик станциялар, қолганини прогнозтик станциялар ташкил қилиб, улар бир вақтнинг ўзида сейсмик жараёнларни мониторинг қилиш ишларини бажаради.

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида жойлашган сейсмологик станцияларда ҳар ҳафта ўртача 5-6 маротаба кичик ер силкинишилари қайд этилади. Бахмал туманида жойлашган сеймологик станцияда эса бир ҳафтада ўртача 15-20 тагача кичик ер силкинишлари қайд этилади.

 Мамлакатимизнинг сейсмик фаоллиги инобатга олиниб, Президентимиз томонидан жорий йилнинг 30 июнида “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини жаҳон стандартлари асосида ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

 Қарор билан Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

Келгусида минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асосларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади, кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда тегишли профилактик чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида майда масштабли сейсмик риск харита базасида дастурий таъминот яратилиб аҳолининг бундан хабардорлиги доимий таъминлаб борилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1