1

ЖССТ Туркманистонда тасодифий танланган фуқароларда коронавирус текширувини ўтказади

ДУНЁ 09.08.2020, 14:49
ЖССТ Туркманистонда тасодифий танланган фуқароларда коронавирус текширувини ўтказади

 Бу ҳақда ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилди. Унга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркманистонда аҳолини териб-териб коронавирус таҳлилидан ўтказишни режалаштирган ва бу учун Турманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг розилигини олган.

Унинг сўзларига кўра, ЖССТни Туркманистонда “COVID-19”сиз пневмония ҳолати кўпайиб бораётгани ташвишга солмоқда.

Кеча президент Гурбангули Бердимуҳамедов ЖССТ Бош директори билан суҳбатлашган ва коронавирус геномини ўрганишни таклиф этган. Турманистон раҳбари айни тадбир вируснинг келиб чиқиши, касалликнинг тарқалиш йўллари ва турланиши (мутацияси)ни англаб етишга ёрдам беради, дея ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиёда фақатгина Турманистонда расман коронавирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1