АсосийЖАМИЯТ

Тожикистонда ўзбекзабон аҳоли учун янги мактаблар қурилади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Турсунзодада ўзбекзабон аҳоли учун янги мактаблар қуриш ва уларни ўзбек тилидаги дарсликлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

'Тожикистонда ўзбекзабон аҳоли учун янги мактаблар қурилади'ning rasmi

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрига ишчи ташрифи чоғида ўзбекзабон аҳоли учун таълим ўзбек тилида олиб бориладиган янги ўқув муассасаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда "Ховар" нашри хабар берди.

Масъулларга янги мактабларни ўзбек тилидаги дарсликлар ва зарур ўқув материаллари билан таъминлаш вазифаси ҳам юклатилган.

Президент ўқитувчиларни замонавий фанлар, ахборот технологиялари, математика, табиий ва аниқ фанлар ҳамда хорижий тилларни чуқур ўқитишга чақирган.

Айни пайтда Турсунзода шаҳрида 132 та умумтаълим муассасаси фаолият юритиб, уларда 78 минг 863 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.

Тожикистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига тайёргарлик доирасида шаҳарда 24 та таълим муассасасини қуриш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 8185 ўқувчига мўлжалланган 19 та ўқув биноси фойдаланишга топширилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тожикистонда ўзбекзабон аҳоли учун янги мактаблар қурилади - Darakchi.uz