АсосийЖАМИЯТ

Яккасарой инспектори 13 ёшли болани қутқарди

Тошкент шаҳрида Ички ишлар органи ходими чўкиб кетаётган 13 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди.

'Яккасарой инспектори 13 ёшли болани қутқарди'ning rasmi

Маълум бўлишича, "Бўрижар" каналида чўмилаётган Муҳаммад Ғайратнинг сувда қийналаётганини кўрган Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори Расул Жўраев бир зум ҳам иккиланмай сувга сакраган.

Инспектор тезкор ҳаракат қилиб, болани сувдан олиб чиққан ва унга зарур ёрдам кўрсатган. Ҳозирда 13 ёшли Муҳаммаднинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.

Расул Жўраевнинг бу жасорати инсон ҳаётини асраш йўлидаги ҳақиқий фидойилик намунаси бўлди.

    Бошқа янгиликлар

    Яккасарой инспектори 13 ёшли болани қутқарди - Darakchi.uz