АсосийДУНË

Колумбияда кон портлаши олти кишининг умрига зомин бўлди

Фожиа Кундинамарка департаментидаги Кукунуба ҳудудида содир бўлган.

'Колумбияда кон портлаши олти кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

Колумбиянинг Кундинамарка департаментидаги Кукунуба ҳудудида конда портлаш содир бўлиб, олти кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Ҳодиса Ла Рамада ҳудудидаги "Эл Порвенир 1" конида юз берган. Портлаш вақтида конда етти киши бўлган, улардан бири ўз кучи билан ташқарига чиққан.

Қутқарувчилар олти кончининг жасадини топган.

Маълум бўлишича, ҳодисадан аввал конда текширув ўтказилиб, хавфсизлик талаблари бузилгани аниқланган. Шу сабабли камчиликлар бартараф этилгунга қадар кон фаолиятини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилган.

Бироқ шунга қарамай, конда ишлар давом эттирилган бўлиши мумкин. Ҳозир мутахассислар портлаш сабаблари ва тақиққа қарамай иш қандай давом этганини аниқламоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Колумбияда кон портлаши олти кишининг умрига зомин бўлди - Darakchi.uz