АсосийДУНË

Трамп Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигини айтди

Унинг таъкидлашича, бўғоз устидан назорат ўрнатиш масаласи Эрон билан можаро якунланганидан сўнг ҳал қилиниши мумкин.

'Трамп Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигини айтди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини яқин орада АҚШ ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, бу қарор Эрон устидан ғалаба қозонилганидан сўнг қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Трамп Ҳурмуз бўғози блокада қилинганини ва АҚШ хоҳласа, у орқали ҳеч бир кема ўта олмаслигини таъкидлаган.

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланаётган бир пайтда янгради. Эрон томони эса бўғозни очиш масаласи фақат Теҳрон ваколатида эканини билдирган.

Ҳормуз бўғози Форс кўрфазини Уммон кўрфази билан боғлайди. Дунёдаги нефть таъминотининг қарийб 20 фоизи мазкур стратегик сув йўли орқали амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар

    Трамп Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигини айтди - Darakchi.uz