my5
28

COVID-19 бўлиб тузалганимдан бери 14 кундан ошди, лекин менда кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

САЛОМАТЛИК 09.08.2020, 15:41
1302
COVID-19 бўлиб тузалганимдан бери 14 кундан ошди, лекин менда кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева 9 август куни АОКАдаги брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда агентлик Telegram каналида хабар берилган.

Менда COVID-19 бошлангани ва тузалаётганимга 14 кундан ошди, лекин менда ҳолсизлик ва кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

— Бугунги кунда кўпгина касаллик ўтказган беморларнинг асосий шикоятлари ҳолсизлик ва кўп терлаш бўлиб, у касаллик жараёнида вирус таъсирида организмга етказилган жароҳатларнинг тикланиш даврида айниқса, кучаймоқда. Бунинг асосий сабаби – организм касаллик даврида кўп қувват ва энергияни йўқотиши ҳисобидан унинг тикланиш жараёнида ҳолсизлик аломати келиб чиқиши бўлса, иккинчи қисми асаб ва руҳий тизимга ҳам боғлиқ. Яъни касалланган одамлар кучли қўрқув билан организмлари кучли стресс ҳам олади, касалликнинг босқичлари ўтганини ҳис қилиш бошланганда организмда бўшаштириш механизми ишга тушади, шу билан инсон ҳолсизлик ҳисси янада ортиб бораверади.

Бундай ҳолатларда енгил ҳазм бўладиган, витамин ва микроэлементларга бой овқатларни кам-камдан еб туриш керак. Товуқ бульонлари, қўй гушти ёки мол гўшти қайнатма шўрваларини истеъмол қилиш инсонга қувват беради. Секин аста енгил ҳаракатларни давом эттириш талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37