Андижонда ҳомиладор аёл калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. ИИБ воқеага аниқлик киритди (видео)

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 16:22
Андижонда ҳомиладор аёл калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. ИИБ воқеага аниқлик киритди (видео)

Ижтимоий тармоқларда андижонлик ёш келинчакни номаълум аёл калтаклагани ҳақидаги видео тарқалди. Айтилишича, видеода акс этган воқеа Андижон вилояти Булоқбоши туманида рўй берган. Бу аёл эри хиёнат қилганидан хабар топиб, уни туман марказидаги кўп қаватли уйга излаб борган, у ерда эса ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган аёлдан калтак еган. 

Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси воқеа аслида бошқача бўлганини маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ва унга холис баҳо бериш мақсадида Андижон вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, видеотасвирдаги жараёнлар 2020 йилнинг 01 август куни соат 11:20 ларда Булоқбоши тумани М.Исмоилий МФЙда содир бўлган. Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Булоқбоши тумани Сохибкор МФЙда яшовчи фуқаро Д.М турмуш ўртоғи Ш.М билан ўзининг "Тико" русумли автомашинасида оёғини шифокорга боғлатиш мақсадида келиб, машинасини тўҳтатган вақтида шу кўчада яшовчи вояга етмаган фуқаро М.Х унинг машинасига туртилиб кетган. Бундан жаҳли чиққан фуқаро Д.М вояга етмаган М.Х.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб юборган. Орадан бироз вақт ўтгандан кейин фуқаро Д.М ўзининг қилган хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини хис этиб, М.Х.дан кечирим сўраш мақсадида унинг яшаш уйига борган вақтида М.Х.нинг онаси М.Ғ фукаро Д.М ва унинг турмуш ўртоғи Ш.М.ларни яшаш уйининг олдида уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб юборган.

Бўлиб ўтган ҳолатдан сўнг, фуқаро М.Ғ шу куннинг ўзида фуқаро Д.М.нинг яшаш хонадонига бориб ўзининг жаҳлини жиловлай олмасдан уларни уруб юборганлиги учун кечирим сўраган. Фуқаро Д.М ҳам ўзининг салбий ҳатти-ҳаракатлари учун шу куннинг ўзида фуқаро М.Ғ.ни уйига бориб кечирим сўраган.

Ушбу ҳолат юзасидан 09.08.2020 йилга қадар Булоқбоши тумани ИИБга ҳеч қандай ариза ва шикоятлар келиб тушмаган. 

Булоқбоши тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида ушбу видеотасвир Булоқбоши тумани М.Исмоилий МФЙда яшовчи фуқаро Н.Э томонидан интернет тармоқларига умуман бошқача тарзда изоҳланиб, чиқартириб юборилганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда фуқароларимиздан асосланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатмасликларини ва аксинча шунга ўҳшаш ҳолатларга дуч келинганда, аввало, зудлик билан ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1