1

Алишер Ҳожиметов: «Саралаш ва тақсимлаш марказлари — дунёда бундай марказлар йўқ: Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлади»

ЖАМИЯТ 09.08.2020, 17:41
Алишер Ҳожиметов: «Саралаш ва тақсимлаш марказлари — дунёда бундай марказлар йўқ: Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлади»

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги ана шундай марказлардан бирининг бош шифокори Алишер Ҳожиметов маълум қилди:

🛏 «Ички ишлар вазирлиги томонидан Енгил атлетика залида ташкил этилган 750 ўринли саралаш ва тақсимлаш маркази 1 августдан ўз фаолиятини бошлади. Ўринларнинг 390 таси — ўрта оғир, 290 таси — оғир ва 90 таси — ўта оғир беморлар қабулига мўлжалланган.

 Айни пайтда шифохонада 691 та бемор даволанмоқда. Ҳозирга қадар муассасамизда 1500 дан ортиқ бемор даволаниб чиқди.

Саралаш ва тақсимлаш марказлари — дунёда бунақа марказлар йўқ. Бу бизнинг ҳукуматимиз ташаббуси. Намуна сифатида ташкил этилган бу марказлар тўлиқ ўзини оқлади.

 Бу ерда беморларни қабул қилиб, уларни саралаб, коронавирус бор-йўқлигини ажратиб, касаллик даражасига қараб даволаш чораларини кўриляпти».

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1