1

Чекувчиларда коронавирус қандай кечади?

САЛОМАТЛИК 09.08.2020, 19:07
Чекувчиларда коронавирус қандай кечади?

Бу саволга пульмонолог Дилором Раҳимова жавоб қайтарди.

Ўпка касалликларини даволовчи мутахассиснинг айтишича COVID-19 – бу вирус, биринчи навбатда нафас азъоларини, шу жумладан ўпкани зарарлайди.  

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, тамаки чекиш пневмония ёки гриппга чалинган инсонларда хасталикни кучайтиради.

Чекиш ўпканинг шиллиқ қаватини шикастлаб, респиратор тизимда тозаланиш маромини бузади, яъни патоген бактерия ва вируслар нафас аъзоларидан кам миқдорда тозалаб чиқади. Натижада организм улардан қутула олмайди. Демак, чекувчилар коронавирус билан касалланса, ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

Электрон сигарет чекувчиларда ҳам иммун тизими жуда суст бўлади, вирус юққанда эса турли асоратлар кўпаяди.

COVID-19'га чалинган кўплаб чекувчи беморлар «ИВЛ» – сунъий нафас берувчи аппаратларга уланган тақдирда ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконсиз. Шу сабабли, бу зарарли одатдан воз кечиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1