my5

“Пулни пул топади, аҳмоқ кетмон чопади“. Юлдуз Усмонова жонли эфирда айтган гапига тушунтириш бериб чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 09:47
3768
“Пулни пул топади, аҳмоқ кетмон чопади“. Юлдуз Усмонова жонли эфирда айтган гапига тушунтириш бериб чиқди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Юлдуз Усмонова "Zo`r.tv"нинг жонли эфиридаги концертида гапирган нутқи ёзилган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқаб, ноўрин келтирган мақоли туфайли кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда авж олган кескин танқидлардан сўнг Юлдуз Усмонова жонли эфирда айтган "Пулни пул топади, аҳмоқ кетмон чопади" деган жумлаларига қайта тушунтириб бериб чиқди.

"Мен ҳам Фарғонада оддий деҳқон, ишчи оиласида катта бўлганман. Менинг бу гапларим деҳқонларимизга аталмаган. Мақолни мажозий маънода ўзимга нисбатан ишлатганман. Карантин пайтида бекор ётиш керак эмас деган маънода. Барчадан ушбу гапларимни ушлаб олиб, деҳқонларнинг ғазабини келтириш мақсадида иғво тарқатмасликларини сўрайман", -

дейди Ўзбекистон халқ артисти.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37