АсосийJamiyat

Қибрайда 44 ёшли эркак, Тошкентда 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда 400га яқин бемор ўта оғир аҳволда

'Қибрайда 44 ёшли эркак, Тошкентда 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда 400га яқин бемор ўта оғир аҳволда'ning rasmi

ССВнинг хабар қилишича, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 30 820 нафарни ташкил этмоқда. 

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар