1

Тўрақўрғонда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 70 фоизи камбағалликдан чиқарилди

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 10:37
Тўрақўрғонда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 70 фоизи камбағалликдан чиқарилди

Тўрақўрғон  туманида 226 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маълум бўлишича, туманда “Темир дафтар”га киритилган хонадонлар сони даставвал 1271 та бўлган. Айни пайтда уларнинг 900 тадан зиёдроғи (70 %) мазкур рўйхатдан чиқарилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги расмий каналида маълум қилинди.

Коронавирус пандемияси шароитида туманда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбайи яратишнинг вақтинчалик тартибига асосан, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларига иш топиб бериш, уларнинг доимий даромадли бўлишига кўмаклашиш чоралари кўрилди.

Туманда фаолият юритаётган йирик саноат объектларида "Темир дафтар"га киритилган кўплаб оилалар вакиллари иш билан таъминди.

Туманнинг Кумидон, Шохидон ва Гулистон маҳаллаларининг «Темир дафтар»га тушган 41 та оилаларига март ойининг сўнгида асосий кўча бўйидаги ер майдонига 41 та иссиқхона қуриб берилган.

Шохидон маҳалласидаги "Шохидон бургутлари" кластерида 300 минг долларлик мева маҳсулоларини чет элга экспорт қилиндии. Шу кунгача чет элга сотилган 200 тоннадан зиёд гилос, 300 тонна ўрик ва 200 тонна олхўрини тайёрлаш ишларига пандемия даврида туманнниг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ киши жалб қилинган.

Кластернинг мева-сабзавот сақланадиган совуткичлари турли мева ва сабзавотлар билан тўлдирилиб, экспорт қилишга тайёрлаб қўйилибди. Бу совуткичларда ҳам 30 киши иш билан банд.

Ахси МФЙда ҳудуддаги 6 та хонадон "Темир дафтар"дан чиқарилди. Маҳалладаги вақтинча ишсиз айёллар учун тикув цехи ташкил этилди.  

Туманда кам таъминланган оилаларни даромадга киритиш учун қилинаётган бир қатор ишлар – хонадонларда кластер усулида қуёнчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил қилиш, турли касб-ҳунарга йўналтириш каби лойиҳаларга ҳам кенг тарғиб қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1