1

Чирчиқ аҳолисига сифатсиз колбаса маҳсулотлари тарқатилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 17:28
Чирчиқ аҳолисига сифатсиз колбаса маҳсулотлари тарқатилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

 АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: 

-- Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат тафсилотлари бўйича эълон қилинган расмий маълумотга кўра, Чирчиқ шаҳрида фаолият юритувчи хусусий тадбиркор томонидан хайрия тарзида тақдим қилинган 160 дона колбаса ва 160 дона қолипли нон маҳсулотлари “Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи томонидан “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий ётоқхонада яшовчи фуқароларга тарқатилган.

“Сахий инсонлар бирлашамиз” гуруҳи раҳбари Отабек Ҳамдамов мазкур хайрия ташуббусини амалга ошириш, хайрия маҳсулотларини аҳоли уйларига етказиб беришда маҳалла вакиллари иштирокини таъминлаш мақсадида “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилган ҳамда мазкур мурожаат асосида аҳолига колбаса ва нон маҳсулотларининг тарқатилиш жараёнларида маҳалла вакиллари ҳам иштирок этишган.

Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда тушуниб-тушунмасдан колбаса маҳсулотлари бевосита, тўғридан-тўғри маҳалла ходимлари томонидан тақдим этилгани айтилмоқда.

Шу боис яна бир бор  ижтимоий тармоқларда маълум бир ҳолат юзасидан хабар қолдираётган, унга муносабат билдираётган юртдошларимиздан, аввало, мавзу тафсилотларини чуқур ўрганиб, кейин муайян хулосага келишларини сўраб қолардик.

 Ҳозирда юқорида келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговдан олдинги суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1