1

Сенатор Бухородаги шифохоналарга 100 дона кислород концентратори олиб берди

ЖАМИЯТ 10.08.2020, 17:39
Сенатор Бухородаги шифохоналарга 100 дона кислород концентратори олиб берди

Пандемия шароитида шифохоналарда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун зарур кислородли концентраторларга талаб ошди. Шуни ҳисобга олган Олий Мажлис Сенати аъзоси Нурмуҳаммад Очилов хайрли иш ташаббускори бўлди, деди Халқ сўзи мухбири.

Бухородаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси саналган Н. Очилов Хитойдан 100 дона кислородли концентратор харид қилиб, уларни Ғиждувон, Олот, Жондор, Вобкент, Шофиркон туман ва Когон шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига етказишга бош-қош бўлди.

Вилоятдаги «Мергантекс» пахта-тўқимачилик кластери томонидан ҳам харид қилинган 100 дона худди шундай тиббий ускуна ҳам шифо масканларига топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1