1

Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти пора олаётганда ушланди

ЖИНОЯТ 10.08.2020, 17:49
Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти пора олаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан иш атрофлича ўрганилиб, далилларга баҳо берилиб, судланувчиларга Жиноят Кодексининг бир неча моддалари билан турли муддатларга озодликни чеклаш жазолари тайинланиб, ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ва сақланиб келинган қурилмаларни тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1