Афғонистонда йўл четига қўйилган мина портлаши натижасида 19 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 10.08.2020, 22:14
Афғонистонда йўл четига қўйилган мина портлаши натижасида 19 киши ҳалок бўлди

Кобул ва Қандаҳорда йўл чеккасига қўйиб кетилган миналарнинг портлаши натижасида 19 киши вафот этган.

Қандаҳор вилоятида бир куннинг ўзида икки жойда рўй берган портлашда 17 киши ҳалок бўлган бўлса, Кобулдаги портлашда икки киши ўлган. Пойтахтдаги воқеада хавфсизлик ходими йўл чеккасига қўйиб кетилган минани зарарлантиришга уринаётганда портлаб кетган. Натижада ходим ва бир аёл нобуд бўлган.

Воқеа Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани қолган 400 нафар Толибонни ҳам озод этишини эълон қилган кунда рўй берган.

Президентнинг айтишича, февраль ойида AҚШ-Толибон музокаралари бошлангандан бери бу каби воқеаларда ҳукуматнинг 10 мингдан зиёд ҳарбий кучлари ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Қолган 400 Толибоннинг ҳам озод этилиши кўпгина инсон ҳуқуқлари фаолларини ташвишга солмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам бу масала борасидаги баҳс-мунозаралар кучайиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1